Shrift o'lchami Rang Rasm

ҲОКИМ ОЛИМПИAДAСИ ҒОЛИБЛAРИ ТAҚДИРЛAНДИ

×

 2024-04-16 15:48:28    293

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар Ихтисослаштирилган мактабида шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларининг 6-синфида таълим олаётган ўқувчилар ўртасида табиий фанлар(Sciеncе) ва инглиз тили фанларидан "Ҳоким олимпиадаси" ўтказилди.
Олимпиаданинг якуний тақдирлаш маросимида шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов, ғолиб ўқувчиларнинг мактаб директорлари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок этишди.
Олимпиада якунида: 1-ўринни шаҳардаги 1-сонли давлат ихтисослаштирилган умумтаълим мактаби ўқувчиси Гулжаҳон Aлишерова, 2-ўринни 8-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Сарвинозхон Солиева, 3-ўринни эса 18-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Беҳрузбек Мирзаалимовлар қўлга киритишди. 
Ғолибларга шаҳар ҳокимлигининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди.