Shrift o'lchami Rang Rasm

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг 85-сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-04-15 16:43:50    167

PDF yuklash
Chop etish


Унда сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишига шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Ш.Нисбатхонов раислик қилди ва олиб борди.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

  1. Шаҳар  ҳокимининг ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари тўғрисида.
  2. Марғилон шаҳар аҳолиси, ижтимоий соҳа объектлари ва иқтисодиёт тармоқларини 2024 йилда энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш тўғрисида.
  3. Сектор раҳбарларининг ҳудудда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” асосида амалга оширилаётган ишлар ҳамда ҳудудларда ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурига киритилган лойиҳаларнинг бажарилиши тўғрисида.
  4. Шаҳар ички ишлар бўлими бошлиғининг ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва уларнинг профилактикаси ҳолати тўғрисида.
  5. Шаҳар адлия бўлими бошлиғининг шаҳардаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолияти ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиётининг ҳолати тўғрисида.
  6. 2024-йил 1-чорак якуни бўйича жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида.

      7. Жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни танлаб олиш ва “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”дан мазкур тадбирларга маблағлар ажратиш тўғрисида.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан сектор раҳбарлари ҳамда масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Музокара ва мунозараларга бой тарзда ўтган сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.