Shrift o'lchami Rang Rasm

Футбол ва мини-футбол бўйича анъанавий ДХХ кубогининг саралаш босқичига старт берилди

×

 2024-04-08 16:49:28    34

PDF yuklash
Chop etish


Ҳаммамизга маълумки ҳар йили анъана асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлик хизмати Кубоги учун 16-30 ёшдаги ёшлар ўртасида спортнинг футбол, мини футбол  мусобақаларини ўтказиш йўлга қўйилган.

Бу борада спортнинг мини-футбол ва футбол турларини уюшмаган ва айни пайтда ишсиз бўлган ёшлар ўртасида оммалаштириш, иқтидорли спортчиларни эрта аниқлаш мақсадида Марғилон шаҳрида Давлат хавфсизлик хизмати кубоги мусобақаларига старт берилди.

Бугун шаҳардаги 27-умумтаълим мактабида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов, сектор раҳбарлари ҳамда тегишли ташкилот мутасаддилари иштирок этишди.

Тадбирни шаҳар ҳокими кириш сўзи билан очиб, шаҳримиздаги “Бахрин” маҳалласи ёшлари 2023 йилда мазкур мусобоқанинг вилоят босқичида биринчи ўринни қўлга киритиб, Республикада фахрли 3 ўринни эгаллаб қайтишганини алоҳида эътироф этди.

Шундан сўнг илк беллашувларга старт берилди. Таъкидлаш жоизки, мазкур ДХХ кубогининг саралаш мусобақасида дастлаб, шаҳардаги 4 та сектор кесимида 56 та маҳалла ёшларидан ташкил топган жамоалар ҳудудларга бўлинган ҳолда ўзаро куч синашишади. Ғолиб жамоалар шаҳар, вилоят ва республика босқичларида иштирок этадилар.