Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳида оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти сони яна биттага кўпайди

×

 2024-04-04 17:58:25    274

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Марғилон шаҳридаги “Дўстлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хусусий тадбиркор Дилдора Бекмирзаева ташаббуси билан "DERIN KIDS" ДХШ асосидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти ўз иш фаолиятини бошлади. 
Шу муносабат билан ташкил этилган тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов бошчилигдаги сектор раҳбарлари, нуронийлар ҳамда маҳалла фаоллари иштирок этишди.
"DERIN KIDS" 100 ўринга мўлжалланган бўлиб, унинг ишга туширилиги натижасида 8 та янги янги ишчи ўрни яратилди. Тарбияланувчиларга рус ва  инглиз тиллари ўргатилади, шунингдек, гимнастика ва менталь арифметика машғулотлари ҳам ташкил этилган.