Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Марғилон шаҳрида “Анъанавий ҳунармандчилик, этно-дизайн ва тадбиркорлик” мавзусида миллий тренинглар давом этмоқда
2024-04-03 13:55:33 184
Аввал хабар берганимиздек, Марғилон шаҳрида ЮНЕСКО томонидан ташкил этилган анъанавий ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва дизайн бўйича республика тренинги бўлиб ўтмоқда.
Бугун тренинг доирасида шаҳардаги Марғилон ҳунармандчиликни ривожлантириш марказида моҳир ҳунарманд Расулжон Мирзааҳмедов бошчилигида табиий бўёқлар билан ишлаш ҳамда матога ранг бериш бўйича амалий машғулотлар ўтказилмоқда.
Табиий бўёқлар билан ишлаш ҳамда матога ранг бериш жараёнларида бевосита иштирок этаётган ҳунармандларнинг ҳайрати чексиз.
Анъанавий ҳунармандчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш ва иш ўринларини яратиш орқали аҳоли, жумладан, хотин-қизлар ва ёшларнинг турмуш даражасини ошириш мақсадиа ташкил этилган тренинг машғулотларида республикамизнинг турли ҳудудларидан келган иштирокчилар ҳунармандчилик, тадбиркорлик ва дизаён соҳаларида ўз маҳоратларини ошириб, билим ва кўникмаларга эга бўлмоқдалар.