Shrift o'lchami Rang Rasm

“BRILLIANT KIDS” БОЛАЖОНЛАРГА ЎЗ БАҒРИНИ ОЧДИ

×

 2024-04-02 14:26:57    73

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги “Пичоқчи” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида хусусий тадбиркор Муҳсинжон Исақов ташаббуси билан яна бир катта лойиҳага қўл урилди. Хусусан тадбиркор раҳбарлигидаги "Марғилон қурилиш хом ашё ишлаб чиқариш" МЧЖ қошида “BRILLIANT KIDS” номли хусусий мактабгача таълим ташкилоти ташкил этилди.
Мактабгача таълим ташкилотининг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, маҳалла фаоллари ва ёшлар иштирок этишди. 
Лойиҳа қиймати 6 млрд 400 миллион сўм бўлиб, таълим ташкилотининг ишга туширилиши натижасида 38 та янги ишчи ўрни яратилди.
Ушбу таълим ташкилоти замон талаби даражасида қурилган бўлиб, 3 қаватдан иборат, 220 нафар болажонларни ўз бағрига олади. Тарбияланувчилар учун барча шароитлар яратилган. Жумладан болажонлар бир вақтнинг ўзида мазкур таълим ташкилотида инглиз ва рус тилларини ҳам ўрганишлари мумкин бўлади.