Shrift o'lchami Rang Rasm

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2024-03-27 17:22:04    94

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари томонидан Халқ қабулхонаси биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабули  ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 28 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди. Қабул давомида субсидия асосида уй-жой олиш, даволаниш учун моддий ёрдам, коммунал, савдо учун жой ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, 5 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 7 нафар мурожаат эгаларига хуқуқий тушунтиришлар берилди. 
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.