Shrift o'lchami Rang Rasm

ТАШАББУСЛИ БЮДЖЕТ Марғилон шаҳридаги 4-оилавий поликлиника биноси жорий таъмирдан чиқарилиб фойдаланишга топширилди

×

 2024-03-20 16:44:35    194

PDF yuklash
Chop etish


Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов, маҳалла фаоллари ва нуронийлар ҳамда тиббиёт ходимлари иштирок этишди. 
Марғилон шаҳридаги 4-оилавий поликлиникада шаҳардаги 7 та маҳалла фуқаролар йиғинларида яшовчи 24500 нафар аҳолига тиббий хизмат кўрсатилади. Поликлиника биноси 2005 йилда жорий таъмирдан чиқарилган бўлиб, ўтган вақт мобайнида таъмирталаб ҳолатга келиб қолган эди.
«Ташаббусли бюджет» лойиҳаси доирасида поликлиникани жорий таъмирлаш таклифи ғолиб деб топилиб, 1 млрд 200 миллион сўм маблағ ажратилди.
Ушбу маблағлар асосида поликлиника биноси тўлиқ таъмирдан чиқарилди. Шунингдек, лойиҳа доирасида поликлиника ҳудудида замонавий кўринишдаги мажлислар зали ҳам  қуриб битказилди. 
Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати