Shrift o'lchami Rang Rasm

Рамазон – меҳр-саховат ойи! "МАШАД" МАҲАЛЛАСИДА ИФТОРЛИК ДАСТУРХОНИ ЁЗИЛДИ

×

 2024-03-19 20:02:31    114

PDF yuklash
Chop etish


Муборак Рамазон ойида бутун республикамизда бўлгани каби Марғилон шаҳридаги маҳаллаларда ҳам халқимизнинг розилигини олиш, инсонлар ўртасида хайру саховат ва меҳр-муҳаббат ришталарини янада мустаҳкамлаш мақсадида эзгу ва хайрли ишлар амалга оширилмоқда.
Хусусан бугун шаҳримиздаги "Машад" МФЙ ҳудудида жойлашган муҳташам “Зарафшон” тўйхонасида ифторлик дастурхони ёзилди. 
Файзли дастурхон атрофида кечган суҳбат жараёнида шаҳарда олиб борилаётган ободончилик ва бунёдкорлик ишлари, аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар, Рамазон ойининг фазилатлари ҳақида сўз юритилди.  
 “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган 150 нафардан зиёд кам таъминланган, эҳтиёжманд, ногиронлиги бор бўлган фуқаролар жам бўлган ушбу хайрия тадбири якунида нуронийлар юртимизга тинчлик, оилаларимизга тотувлик тилаб дуога қўл очишди. 
Бу каби ифторликлар шаҳардаги ҳар бир маҳаллаларда давом этмоқда.