Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилонда «Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилди

×

 2024-03-16 13:57:16    338

PDF yuklash
Chop etish


«Обод ва файзли маҳалла — юрт кўрки» шиори остида ўтказилаётган умумхалқ ҳашари Марғилонда нуронийлар иштирокида уларнинг дуолари билан бошланди. 
Эрта тонгдан шаҳримиз кўчалари юртимиз ободлигига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшишга чоғланган инсонлар билан  тўлди.
Ушбу хайрли ташаббус доирасида шаҳардаги:
маҳаллалар, аҳоли яшаш хонадонлари, кўп қаватли уй атрофлари, гузар ва хиёбонлар, зиёратгоҳ ва қабристонлар, кўча ва болалар майдончаларида кенг ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари олиб борилмоқда.