Shrift o'lchami Rang Rasm

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори билан учрашув ўтказилди

×

 2024-03-12 16:09:29    353

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов номидаги Ижод мактабида жорий йилда Зулфия номидаги Давлат мукофотига сазовор бўлган марғилонлик Муҳайёхон Йўлдашева билан учрашув ташкил этилди.
Учрашувни шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов кириш сўзи билан очиб, мукофот совриндори М. Йўлдошева ва айни кунларда навбатдаги мусобоқага тайёргарлик кўраётган Зиёдахон Абдусатторованинг онаси Дилафруз Эгамовани ушбу юксак Давлат мукофотлари билан муборакбод этди ҳамда уларга шаҳар ҳокимлигининг фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғаларни топширди.
Тадбирда таъкидланганидек, Зулфия номидаги Давлат мукофоти иқтидорли қизларни кашф этиш, уларни қўллаб-қувватлаш, орзу-интилишларини амалга ошириш учун пухта замин яратади.
Шаҳардаги умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчи қизлари иштирокида ўтказилган учрашув давомида мукофот совриндори М. Йўлдашева иштирокчиларга муваффаққиятгача олиб борилган меҳнат ва ўзининг интилишлари ҳақида сўзлаб берди.