Shrift o'lchami Rang Rasm

«Бахрин» МФЙда футбол мусобоқаси ғолиблари муносиб тақдирланди

×

 2024-03-04 17:39:08    361

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги "Бахрин" МФЙда “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла" дастури бўйича аҳоли ҳамда ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни спортга жалб этиш мақсадида мунтазам равишда спорт тадбирлари ўтказилиб келинмоқда. 
Хусусан ҳоким соврини учун футбол мусобоқасининг финал босқичи бугун ҳудуддаги 27-умумий ўрта таълим мактабида ташкил этилди.
Мусобоқага старт берилган кундан бошлаб 17 та жамоа ўтган вақт оралиғида ўзаро қизғин беллашувлар олиб боришди. Бугунги ўтказилган финал босқичи натижаларига кўра эса 1-ўринни «Ёшлар» жамоаси, 2-ўринни «Бургутлар» ҳамда фахрли 3-ўринни эса «Фахрийлар» жамоаси қўлга киритди.
Ғолиб жамоаларни шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов медаль ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирлади.