Shrift o'lchami Rang Rasm

Олтинчи чақириқ Халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг 83-сессияси бўлиб ўтди

×

 2024-02-29 16:12:17    448

PDF yuklash
Chop etish


        Унда сектор раҳбарлари, шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

Сессия ишига шаҳар ҳокими, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Ш.Нисбатхонов раислик қилди ва олиб борди.

        Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилди:

  1. Марғилон шаҳрини 2024 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш  дастури тўғрисида;
  2. 2024 йилда Марғилон шаҳрида белгиланган мезонлар асосида аёлларни “Аёллар дафтари”нинг 5-босқичига  киритиш ҳамда хотин-қизларнинг муаммоларини ҳал этиш ва уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида ва бошқалар.

Кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.

Музокара ва мунозараларга бой тарзда ўтган сессия якунида кун тартибидаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.