Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Олтинчи чақириқ халқ депутатлари Марғилон шаҳар Кенгашининг навбатдаги 82-сессияси бўлиб ўтди
2024-02-19 16:17:52 243
Унда шаҳар ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Сессия ишига шаҳар ҳокими, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси Ш.Нисбатхонов раислик қилди ва олиб борди.
Сессия кун тартибида қуйидаги масалалар кўриб чиқилди:
1. Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023 йил 12 ой якуни тўғрисида;
2. Марғилон шаҳар маҳаллий бюджетининг 2023 йил йиллик тасдиқланган параметрларига киритилган ўзгаришларни тасдиқлаш ва шаҳар маҳаллий бюджетининг 2024-йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларини тақсимлаш тўғрисида;
3. Ташаббусли бюджет жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида;
4. Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутатлари томонидан ўз сайловчилари олдида ахборот бериб боришлари тўғрисида ва бошқа масалалар.
Сессия давомида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари эшитилди.
Музокара ва мунозараларга бой тарзда ўтган сессия якунида кун тартибига киритилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.