Shrift o'lchami Rang Rasm

“БАЛЛИ ҚИЗЛАР” ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2024-02-16 16:51:53    300

PDF yuklash
Chop etish


Ўқувчи қизларни миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялаш, улар ўртасида илм-фан, санъат, маданият, бадиий ижод, тадбиркорлик ва ҳунармандчилик каби соҳаларни янада оммалаштириш, истеъдодли, ташаббускор, ўз касбининг устаси бўлган иқтидорли ўқувчи-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 2024 йил  “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” муносабати  билан шаҳримиздаги Маданият марказида “Марғилон кумушлари” шиори остида “Балли қизлар” танлови ўтказилди.

      Марғилон шаҳар ҳокимлиги, оила ва хотин-қизлар бўлими ташаббуси билан Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси, Мактабгача ва мактаб таълими бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган танловда шаҳримиздаги умуий ўрта таълим мактабларида таҳсил олиб келаётган билимдон ва истеъдодли 9 нафар лобару дилбар қизлар жами 3 та шарт асосида ўзаро беллашишди.

         Танлов шартлари давомида ўқувчи қизлар ўзларининг ҳар соҳада зукко, топқир ва иқтидорли эканликларини яна бир карра намоён этиб, якунда муносиб тақдирландилар.