Shrift o'lchami Rang Rasm

ҲОКИМ ОЛИМПИAДAСИ ҒОЛИБЛAРИ МУНОСИБ ТAҚДИРЛAНДИ

×

 2024-02-14 18:31:57    164

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар Ихтисослаштирилган мактабида шаҳардаги мавжуд умумтаълим мактабларининг 4-синфида таълим олаётган ўқувчилар ўртасида #математика ва #инглиз_тили фанидан "Ҳоким олимпиадаси" ўтказилди.
Олимпиаданинг якуний тақдирлаш маросимида вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Мафтуна Одилхўжаева, шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов, Марғилон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими раҳбари Гулноза Қаюмова, мутасадди ташкилот ходимлари, ўқитувчилар ва ота-оналар иштирок этишди.
"Ҳоким олимпиадаси"ни ўтказишдан кўзланган мақсад: иқтидорли ўқувчиларни саралаш, уларни фанга тўғри йўналтириш, маҳаллий ва халқаро олимпиадалардаги иштирокларини юзага чиқаришдан иборатдир.
100 нафардан зиёд ўқувчи ёшлар иштирок этган олимпиада якунида: 
1-ўринни шаҳардаги 29-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Камронбек Aлишеров; 
2-ўринни 28-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Шукронахон Aнваржонова; 
3-ўринни эса 9-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси Фарзона Aбдулаҳатовалар қўлга киритишди. 
Ғолибларга шаҳар ҳокимлигининг диплом ҳамда қимматбаҳо совғалари топширилди. 
Шунингдек, фарзандларини мана шундай билимли ва интилувчан этиб тарбиялаганликлари учун ғолиб ўқувчиларнинг ота-оналарига ҳам ташаккурномалар тақдим этилди.