Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида жойлашган қарийб VII асрлик тарихга эга "Хўжапорсо" қабристони девори “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла" дастури ҳамда "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида янгитдан қуриб битказилмоқда.

×

 2024-02-10 15:35:34    224

PDF yuklash
Chop etish


Шаҳардаги энг катта қабристонлардан бири бўлган ушбу масканга 18 та маҳалла фуқаролар йиғини бириктирилган бўлиб, зиёратгоҳнинг деворлари  нураб, авария ҳолатига келиб қолган эди. 
Шу сабабли кенг жамоатчилик вакиллари томонидан ушбу қабристоннинг деворини янгилаш таклифи "Ташаббусли бюджет" лойиҳасига киритилиб, кўп сонли овоз билан ушбу лойиҳа ғолиб деб топилган эди. 
Лойиҳа доирасида ажратилган 900 млн сўм маблағ ҳамда саховатпеша тадбиркорларнинг хайрли ташаббуслари билан бугун қабристон деворини янгитдан қуриш ишлари бошланди. 
Шаҳар ҳокими бошчилигидаги сектор раҳбарлари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирокида қабристон деворига илк ғиштлар қўйилди. 
Тадбир давомида бу каби хайрли ишлар бардавом бўлишини тилаб, дуога қўл очдилар.