Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
28-декабрь – Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ шоири ЭРКИН ВОҲИДОВ таваллуд топган кун
2023-12-28 17:18:54 105
Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 87 йиллиги муносабати билан Марғилон шаҳридаги шоир номи билан аталувчи Ижодкорлар боғида эҳтиром тадбири ташкил этилди.
Вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов, шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов бошчилигида бир гуруҳ ижодкор ёшлар шоир ҳайкали пойига юксак эҳтиром рамзи сифатида анвойи гуллар қўйдилар.
Тадбир давомида Эркин Воҳидов номидаги Ижод мактаби ўқувчилари томонидан шоир қаламига мансуб ўтли ва ўлмас ижод намуналари янгради.