Shrift o'lchami Rang Rasm

АРЗОНЛАШТИРИЛГАН ЯНГИ ЙИЛ ЯРМАРКАСИ МАҲСУЛОТЛАРИ - ДАСТУРХОНИНГИЗ КЎРКИ

×

 2023-12-19 15:29:09    313

PDF yuklash
Chop etish


Янги йилни аҳоли тўкин дастурхон атрофида қарши олишни хуш кўради. Асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда аҳолига етказилиши эса яна бир қулайликдир.
Марғилон шаҳридаги Деҳқон бозорида ташкил этилган Янги йил ярмаркасида бошқа савдо шахобчаларига қараганда 27 турдаги асосий озиқ-овқат маҳсулотларини арзон нархларда харид қилиш имкони мавжуд. 
Тадбиркорлик субъектлари томонидан назорат касса машиналари ва тўлов терминаллари узлуксиз ишлатилишини таъминлаш ҳамда харидорларга харид чеки тақдим этилиши назоратга олинган. 
Бозорда сабсавот маҳсулотлари захираси эса 300 тонна, яъни белгиланган режадан 40 тонна ортиғи билан яратилган.