Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳар ИИБ Пробация бўлими ҳисобидаги шахслар иштирокида сайёр суд мажлси ва учрашув ўтказилди

×

 2023-12-19 14:44:31    10118

PDF yuklash
Chop etish


"Долзарб 40 кунлик" профилактик тадбирлари доирасида Марғилон шаҳар Маданият маркази мажлислар залида шаҳар ИИБ Пробация бўлими ҳисобидаги шахслар учун сайёр суд мажлиси ўтказилди.
Сайёр суд жараёнида 3 нафар маҳкумни жазо тури оғирроғига алмаштирилиб, 4 нафар муносиб хулқ атворда, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган маҳкумлар эса муддатидан илгари  шартли равишда жазодан озод қилинди..
Шунингдек тадбир сўнгида назорат осидаги шахслар билан жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг раиси М.Марахимов, ИИБ бошлиғи Ф.Бектошев ва шаҳар прокурори ўринбосари Ж.Хомидовлар томонидан суҳбат ўтказилди.

Ҳ.Омонов,

Жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар суди судья ёрдамчиси