Shrift o'lchami Rang Rasm

Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинцияси билан ипакчилик саноати соҳасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

×

 2023-12-16 14:36:54    125

PDF yuklash
Chop etish


Индонезиянинг Жанубий Сулавеси провинцияси Миллий ҳунармандчилик бошқармаси раҳбари Софҳа Марва Бахтиёр ҳамда Савдо ва саноат агентлиги бош директори Аҳмадий Акил бошчилигидаги ушбу ҳудуд расмийлари ва тадбиркорларидан иборат делегация вилоятимизга келди.
Ипакчилик саноати соҳасида ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш мақсадида ташриф буюрган индонезиялик меҳмонларни Марғилон темир йўл вокзалида шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов кутиб олди.
Жанубий Сулавеси делегацияси аъзолари кун давомида Марғилондаги “Ҳунармандлар маркази” ҳамда “Нурли Тонг Силк” корхонаси фаолияти билан танишдилар.