Shrift o'lchami Rang Rasm

ТАДБИРКОРЛАР ҚАБУЛИ ЎТКАЗИЛДИ

×

 2023-12-14 17:21:42    244

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Марғилон шаҳридаги Тадбиркорлар уйида шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов бошчилигидаги сектор раҳбарлари ва мутасадди ташкилот вакиллари иштирокида навбатдаги тадбиркорлар қабули ўтказилди.
Қабул давомида кредит олиш, коммунал, кадастр ва бошқа масалаларда 12 та тадбиркорлик субъектларининг мурожаатлари тингланди.
Бу мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилган бўлса, ечими маълум вақт талаб этадиган масалалар бўйича соҳа мутасаддиларга аниқ вазифалар юклатилди. 
Барч а мурожаатларнинг ижроси шаҳар ҳокимлиги томонидан назоратга олинди.