Shrift o'lchami Rang Rasm

МАРҒИЛОН ШАҲРИДА "ЗИЙНАТ" НОМЛИ ЯНГИ ЎҚУВ МАРКАЗИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

×

 2023-12-14 17:19:54    127

PDF yuklash
Chop etish


Марказнинг тантанали очилиш маросимида шаҳар ҳокими Ш. Нисбатхонов, нуронийлар, маҳалла фаоллари ҳамда билимга чанқоқ ўқувчи ёшлар иштирок этишди. 
Марғилон шаҳридаги "Маориф" МФЙ ҳудудида хусусий тадбиркор Муҳаммаджон Абдураҳмонов ташаббуси билан ташкил этилган ушбу ўқув марказининг ташкил этилиши натижасида 6 та ишчи ўрни яратилди. 
Қувонарлиси, бир кунда 400 нафар ўқувчи ёшларга 4 навбатда инглиз, рус, математика фанлари чуқурлаштирилган тартибда ўқитилади.