Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
БЕҒУБОР КЎНГИЛЛАРГА ҚУВОНЧ УЛАШИЛДИ
2023-12-07 11:59:34 119
Марғилон шаҳрида ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятимизнинг тўлақонли аъзоси эканликларини кўрсатиш мақсадида алоҳида эътибор остида ўтказилаётган турли тадбирлар ўксик кўнгилларда ҳаётга бўлган иштиёқ, меҳр-муҳаббат туйғуларини янада жўш урдирмоқда, десак муболаға бўлмайди.
Шундай саховат тадбирларидан бири бугун шаҳримиздаги муҳташам "Диёр" тантаналар мажмуасида ўтказилди.
Бош Қомусимиз қабул қилинганлигининг 31 йиллиги байрами арафасида шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан ташкил этилган ушбу тадбирда шаҳримизда жойлашган 2-"Нурли маскан" таълим муассасаси тарбияланувчилари тўкин дастурхон атрофида жам бўлдилар.
Тадбир давомида шаҳар прокурори А.Бобохўжаев, шаҳар ҳокими ўринбосари О. Хомидов, шаҳар Кенгаши депутатлари М. Мирзаев ҳамда Т. Нишоновлар тарбияланувчиларни Конституциямизнинг 31 йиллиги билан самимий муборакбод этишди.
Шаҳар Маданият марказининг хушовоз хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқлар тадбирга ўзгача файз киритди.