Shrift o'lchami Rang Rasm

“Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!”

×

 2023-12-06 16:20:31    240

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган тарихий сананинг 31 йиллиги муносабати билан Марғилон шаҳрида маънавий-маърифий тадбирлар давом этмоқда.

Бугун шаҳримиздаги 1-ва 2-сонли Тиббиёт техникумларида “Конституция - халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган ҳуқуқий тарғибот тадбири ташкил этилди.

Тиббиёт техникумларининг педагог ходимлари учун ўтказилган давра суҳбатида Респубика Маънавият ва маърифат маркази Марғилон шаҳар бўлинмаси раҳбари А.Жалолдинов, ҳамда Марғилон шаҳар Баркамол авлод болалар маркази раҳбари Д.Сулаймоновалар иштирок этишди.

Тадбирда сўз олганлар жорий йилнинг 1 май санасидан янги таҳрирда қабул қилинган Конституциямизнинг янги нормаларида асосий эътибор инсон, жамият ва давлатнинг барқарор ривожланишини таъминлашга қаратилганлиги, Янги таҳрирдаги Асосий Қонуннинг қабул қилиниши билан бу борада янада мустаҳкам конституциявий-ҳуқуқий асос яратилганлигини эътироф этиб ўтдилар.

Давра суҳбати давомида Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг мазмуни, моҳияти, аҳамияти ҳамда “Конституция – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” эканлиги тўғрисида фикр юритилди.