Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўқув-амалий семинар: "НАЖОТ - ТАЪЛИМДА, НАЖОТ - ТАРБИЯДА, НАЖОТ - БИЛИМДА"
2023-12-01 16:59:58 552
Вилоят ҳокими Х.Бозоров ҳамда вилоят ҳокимининг Япония таълим тажрибасини синов тариқасида татбиқ этиш бўйича япониялик маслаҳатчиси Гото Микаколар ташаббуси билан Фарғона вилоятидаги 19 та умумий ўрта таълим мактабларида, хусусан шаҳримиздаги 9-умумий ўрта таълим мактабида ҳам 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Япония таълим тажрибаси синов тариқасида жорий этилган эди.
Ушбу тажрибадан кўзланган асосий мақсад таълим ва тарбияни уйғун ҳолда олиб бориб, болаларни ҳаётга тайёрлаш, тозаликка риоя қилишни ва соғлом турмуш тарзини болаликдан ўргатиш, ўқувчиларни ёшликдан касбий таълимга йўналтиришдан иборатдир.
Бугун ушбу мактабда "Нажот - таълимда, нажот - тарбияда, нажот - билимда" номли вилоят ўқув-амалий семинари бўлиб ўтди.
Вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мутасаддилари иштирокида ўтказилган семинарда вилоят ҳокими маслаҳатчиси Гото Микако ва Токаи университети профессори Коичи Коганезава, шаҳар прокурори А.Бобохўжаев, шунингдек, Япония тажрибасини татбиқ этиш бўйича фаолият олиб бораётган Фарғона вилоятидаги шаҳар ва туманлардаги мактаб директорлари, бошланғич таълим, информатика фани ўқитувчилари иштирок этдилар.
Семинарда бошланғич синфларда 3 та очиқ дарс, робототехника ҳамда "Ёш мусаввир" тўгаракларининг очиқ машғулотлари ўтказилди.
Ўтказилган очиқ дарс ва машғулотлар таҳлиллари мунозара ва баҳсларга бой тарзда ўтказилиб, якунида барча ўқитувчиларнинг фаолияти намунали деб топилди.
Ўқувчиларнинг дарсдаги иштироки ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникма ва малакалари ҳам аъло даражада баҳоланди.