Shrift o'lchami Rang Rasm

Конференция: “Ўсмир қизлар ўртасида ижтимоий хавфларни олдини олиш: муаммо ва ечимлар”

×

 2023-11-27 17:37:11    260

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги Ижодкорлар мактаби мажлислар залида Ёшлар ишлари агентлиги вилоят бошқармаси томонидан шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ўсмир қизлар ўртасида ижтимоий хавфларни олдини олиш: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги Республика илмий амалий конференцияси ўтказилди.
Конференцияда Реабилитация ва мослаштирув маркази Фарғона вилоят  бўлими раҳбари Жамилахон Аҳмедова, шаҳар ҳокими ўринбосари Гулнорахон Жўрабоева, Марғилон шаҳар “Оқила аёллар” ҳаракати аъзоси  Назира Расулова ҳамда қатор ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди. 
Илмий-амалий конференция давомида сўз олганлар ўсмир қизлар ҳаётига оилавий муносабатларнинг таъсири, эрта турмушнинг салбий томонлари, қизларнинг ҳаёти давомида учрайдиган зўравонликлар турлари, уларни олдини олишдаги  муаммолар ва ечимлар борасида сўз юритишди.
Ўсмир ёшдаги қизларимиз учун чинакам билимлар манбайига айланган конференцияда масзуга оид қизиқарли ва албатта фойдали бўлган мастер-класслар ҳам ўтказилди.