Shrift o'lchami Rang Rasm

СПОРТСЕВАР ЎҚУВЧИ ЁШЛАРГА ЯНА БИР ТУҲФА

×

 2023-11-27 13:52:25    140

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги 17-умумий ўрта таълим мактабида янги сунъий қопламали стадион қуриб битказилиб фойдаланишга топширилди. 
“Фуқаролар ташаббуслари жамғармаси” ҳисобидан 17-умумий ўрта таълим мактабига сунъий қопламали стадион қуриш ташаббуси ғолиб деб топилиб, 775 млн. сўм маблағлар ажратилган эди.
Қурилиш ишлари тез ва сифатли якунига етказилганидан сўнг бугун стадионнинг тантанали очилиш маросими ўтказилди. 
Унда шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов иштирок этиб сунъий қопламали, замонавий ва қулай шароитларга эга бўлган ушбу футбол майдони мактабнинг  спортсевар ўқувчи ёшларига муносиб туҳфа бўлганлигиги эътироф этди.