Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2023-11-22 16:35:32 271
Марғилон шаҳар ҳокими Ш.Нисбатхонов ҳамда сектор раҳбарлари томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 25 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида субсидия асосида уй-жой олиш, ногиронлик гуруҳини тайинлаш, даволаниш учун моддий ёрдам, газ, савдо учун жой ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, 4 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 7 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.