Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳри кўчаларида Давлатимиз байроғи мағрур ҳилпиради

×

 2023-11-18 17:17:03    218

PDF yuklash
Chop etish


18 ноябрь — Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган кун муносабати билан Давлатимиз байроғи мағрур савлат тўккан автоуловлар Марғилон ва Фарғона шаҳарларини боғловчи рамзий дарвозадан Ижодкорлар боғигача бўлган масофани босиб ўтди. 
Шаҳримиз аҳолиси ва меҳмонлари, кекса-ю ёш ушбу жараённи завқ билан, ватанпарварлик ҳисси янада жўш урган ҳолда кузатиб бордилар.
Зеро, миллий байроғимиз мустақил давлатчилигимиз рамзи, халқимизнинг орзу-умидлари, ғурури белгиси сифатида халқимиз кўнглида фахр-ифтихор туйғусини юксалтираётир.