Shrift o'lchami Rang Rasm

Судья ёрдамчилари Миллий гвардия ходимлари билан давра суҳбати ўтказди

×

 2023-11-16 17:20:35    12074

PDF yuklash
Chop etish


          Барчамизга маълумки, суд органлари сўнгги вақтларда очиқ мулоқотларни йўлга қўйиш мақсадида сайёр учрашувлар ва судларни ташкил этиш бўйича белгиланган ишларни амалга ошириб келмоқдалар.

          Судларда ёш суд ходимларини малакасини ошириш мақсадида тегишли режа дастурлар ишлаб чиқилиб, суд ходимлари томонидан ҳам тарғибот ишлари амалга ошириб келинмоқда.

          Бугун ҳамкасбим А.Комилов билан биргаликда суд биносида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармаси Марғилон шаҳарлараро Қўриқлаш бўлими ходимлари ўртасида коррупцияга қарши курашиш юзасидан очиқ мулоқот ўтказдик.

Суҳбат давомида, йиғилиш қатнашчилари томонидан Қўриқлаш бўлими ходимларининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини оширишга, жамиятда коррупцияга муросасиз муносабатни шакллантиришга йўналтирилган тушунтириш ишлари олиб борилди.

Тарғибот-ташвиқот ишлари давомида Марғилон шаҳар Халқ банки, “АТБ Агробанк” Марғилон филиали ва бошқа ташкилотларда хизмат қилиб келаётган Қўриқлаш бўлими ходимларига тегишли кўрсатмалар ҳам бериб ўтилди. Уларга шаҳар ҳудудида кўпайиб кетаётган қасддан баданга тан жароҳати етказиш, фирибгарлик, ўғирлик, шунингдек, коррупция билан боғлиқ жиноятларни олдини олиш учун ташкилотга келган фуқароларга ушбу турдаги жиноятларни содир этилишини олдини олиш мақсадида тегишли тушунчалар бериши кераклиги, уларни фирибгарларнинг алдовларига алданиб қолмасликларини доимо таъкидлаб, тушунтириш ишларини олиб боришлари кўрсатилди.

 

Ҳусанбой Омонов,

Жиноят ишлари бўйича

Марғилон шаҳар судининг

судья ёрдамчиси