Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳар аҳолисининг табиий газ таъминоти янада яхшиланмоқда

×

 2023-11-13 16:09:08    388

PDF yuklash
Chop etish


Куз-қиш мавсумида аҳолига қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Марғилон шаҳар "Надирмат" МФЙда жойлашган станция Охунбобев газ тақсимлаш қурилмасига келтирувчи юқори босимли д-159 мм.ли газ қувурини диаметри 325 мм.ли газ қувурига алмаштириш ишлари давом этмоқда. 
Ҳозирги кунда зарурий техника воситалари тўлиқ жалб этилган ҳолда труба тортиш, пайвандлаш ишлари олиб борилмоқда. 
Шу кунгача 457 метр масофага труба тортиш ишлари амалга оширилди. Жараёнлар давом этмоқда.
Ушбу лойиҳанинг тўлиқ амалга оширилиши натижасида шаҳардаги Зухро, "Гулистон" "Милтиқсоз"," Саховат", "Чилонзор"," Ипакчи", "Надирмат", А. Яссавий  " Гўриаввол", "Иқбол" "Тошкесар",  "Ёйилма" ҳамда  "Туягум" маҳаллаларидаги аҳоли хонадонлари ва улгурчи истеъмолчиларнинг табиий газ таъминоти янада яхшиланишига эришилади.