Shrift o'lchami Rang Rasm

“Биз - ташаббускор ва фидойилар сафидамиз”

×

 2023-11-13 16:06:37    170

PDF yuklash
Chop etish


Бу йил тадбиркорлар, ишбилармонлар, фермерлар, хусусий ва интеллектуал мулк эгаларининг манфаатларини ҳимоя қилиш учун сиёсий саҳнага чиққан O’zLiDePнинг 20 йиллиги нишонланади.

Ўтган давр мобайнида партиянинг ўзига хос анъаналари ва қадриятлари шаклланиб, мамлакатимиздаги катта сиёсий кучга айланиб улгурди.

O’zLiDeP ташкил этилган 2003 йил юртимиз тарихи зарварақларидан мустаҳкам ўрин олгани шубҳасиз. Негаки, ўтган йиллар давомида ушбу партия чинданда халқимиз манфаатларини ҳимоя қилишда, хусусан тадбиркор, фермер ва ҳунармандларнинг орзу-умидларини рўёбга чиқаришда етакчи партия сифатида ўзини намоён эта олди. Ўтган йиллар давомида бўлиб ўтган Президент сайловларида фақат O’zLiDeP номзодининг ғалаба қозониб келаётганлиги барча юртдошларимиз ва сайловчиларнинг ушбу сиёсий тузилмага бўлган юксак ишончидан дарак бериб турибди.

O‘zLiDeP сиёсий майдонга дадил кириб келди ва айтиш мумкинки, жуда қисқа муддатда кенг жамоатчилик ҳамда сайловчилар ишончини қозониб, мамлакатдаги етакчи сиёсий кучга айланди. Ҳозир Марғилон шаҳрида 56 дан ортиқ бошланғич партия ташкилоти ишлаб турибди, 4200 дан зиёд аъзоларимиз бор. Булар биз учун катта куч, таянч вазифасини бажаряпти.

Кўппартиявийлик шароитида жамиятимизда рўй бераётган барча ўзгаришлар инсон ва унинг манфаатларига қаратилганлиги, O’zLiDeP бу борада ҳамиша пешқадам бўлиб келаётганини эътироф этса бўлади. Ўз сафига ташаббускор ва фидоий инсонларни бирлаштирган ушбу партиянинг бундан кейинги фаолияти янада самарали бўлишига ишонч билдирамиз.

Ўйлайманки, партиямиз бундан кейин ҳам янада жипслашади, ўзининг жарангдор номи, нуфузи билан эл ўртасида обрў-эътибор қозонаверади.

Дилшоджон АБДУРАХМОНОВ,

O’zLiDeP Марғилон шаҳар Кенгаши раиси