Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ДАВРА СУҲБАТИ ЎТКАЗИЛДИ
2023-11-13 16:01:47 9984
Марғилон шаҳридаги “Тадбиркорлар маркази” мажлислар залида Марғилон туманлараро иқтисодий судининг судьяси Х.Бойназаров, Фарғона вилоят суди иқтисодий судлов ҳайъати раиси А.Абдурахманов ҳамда иқтисодий судлов ҳайъати судьялари Б.Мамадалиев, Ж.Акрамова, М.Умматова, М.Умаровлар томонидан тадбиркорлик субъектлари раҳбар ва вакиллари иштирокида давра суҳбати ўтказилди.
Давра суҳбати давомида Янги қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон - 2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сонли Фармони ва “Ўзбекистон - 2030” стратегиясини 2023 йил сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-300-сонли Қарорида қонун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳуқуқ тизимидаги ислоҳотлар бўйича белгиланган мақсад ва вазифалар мазмун моҳияти, Инвестиция билан боғлиқ муаммолар ва Коррупцияга қарши кураши мавзулари юзасидан йиғилганларга маълумот берилди.