Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилон шаҳрида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзолари, Исмоил Маҳмуд Марғилонийнинг 75 йиллик ҳамда таниқли Шоира Ўктамхон Солиеванинг 60 йиллик юбилей байрам тадбири ўтказилди

×

 2023-11-11 16:09:13    346

PDF yuklash
Chop etish


Вилоятимиз бўйлаб ўтказилаётган “Адабиёт байрами” дастури доирасида Марғилон шаҳридаги Маданият марказида ташкил этилган байрам тадбирида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ўринбосари Ғайрат Мажид, вилоят ҳокими ўринбосари Хуршид Аҳмедов, шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов ҳамда Муҳтарама Улуғова, Нурали Қобил, Сирожиддин Рауф, Чоршам Рўзиев, Фароғат Худойқулова сингари таниқли ижодкорлар, юбилярларнинг қадрдон дўстлари, оила аъзолари иштирок этишди.
Тантанали тадбир аввалида табрик учун сўз олганлар таниқли шоир Исмоил Маҳмуд Марғилонийнинг Марғилон шаҳрида яратган катта адабий мактаби, унда етишиб чиққан ижодкор шоирларнинг бугунги муваффақиятлари, шунингдек шоира Ўктамхон Солиеванинг нафис шеърият бўстонини алоҳида эътироф этиб ўтишди. 
Тадбир давомида тантана сабабчилари бўлган устоз ижодкорларнинг қаламларига мансуб шеър ва ғазалларга басталанган қўшиқлар соҳирнафас санъаткорлар томонидан ижро этилди.