Shrift o'lchami Rang Rasm

“Биз бир бўлсак – ягона халқмиз,бирлашсак – Ватанмиз!”

×

 2023-11-10 17:50:33    231

PDF yuklash
Chop etish


Президентимизнинг “Биз бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган эзгу даъватлари асосида мамлакатимизда илк бор ташкил этилган “Маънавият марафони”нинг тантанали очилиш маросими Марғилон шаҳридаги “Ижодкорлар боғи”да ўтказилди.
Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари Файзулло Қосимов кириш сўзи билан очиб, марафонни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад ва вазифалар хусусида сўз юритди. 
Ёшларимиз қалбида миллий юксалишга чорловчи миллий ғурурни шакллантириш, ватанпарварлик туйғусини янада кучайтириш, миллий урф-одатларимиз, анъана ва қадриятларимизга бўлган чексиз ҳурматни янада мустаҳкамлаш мақсадида ташкил этилган тадбир соҳирнафас санъаткорлар ижросидаги она-Ватанни, маънавиятимизни мадҳ этувчи дилтортар куй-қўшиқлар оҳангида давом этди.