Shrift o'lchami Rang Rasm

МAВСУМГA ТAЙЁРГAРЛИК ИШЛAРИ ДAВОМ ЭТМОҚДA

×

 2023-11-08 18:00:05    298

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар Электр таъминоти корхонаси томонидан ҳудудларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари давом этмоқда. 
Жумладан, шаҳарнинг "Янги боғ" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудини электр энергияси билан таъминловчи "Янги боғ-2" электр узатиш тармоғидаги носоз таянчларни янгилаш ҳамда "Хўжапорсо" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 185-сонли трансформатор пунктидаги электр қурилмаларни янгисига алмаштириш, таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. 
Ўз навбатида, бу каби амалга оширилаётган ишлар мавсумда тармоқларда ҳамда трансформатор пунктларида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда носозликларни олдини олишга хизмат қилади.