Shrift o'lchami Rang Rasm

"ЮРТ ОБОДЛИГИ - МАҲАЛЛАДАН БОШЛАНАР!"

×

 2023-11-07 11:49:01    215

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар "Тошлоқтепа" маҳалласида ҳашар ташкил этилди.    Азалдан ҳашар инсонлар ўртасида ўзаро меҳр-оқибат ришталарини янада мустаҳкамлаб келган. 
Юрт кўрки бўлган маскан ва маҳаллаларни бир ёқадан бош чиқариб тозалаш, обод қилиш қўни-қўшни, дўсту биродарлар билан уюшқоқликда амалга оширилган. 
Бугун мана шундай эзгу анъана Марғилон шаҳридаги "ТОШЛОҚТЕПА"  маҳалласида амалга оширилди.  
Ҳашарда маҳалладаги барча кўчалар, қабристон ва зиёратгоҳлар, аҳоли хонадонлари, ариқ ва анҳорлар маиший чиқиндилардан тозаланди. 
"Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида аҳоли хонадонлари ва бўш турган майдонларга мевали ва манзарали кўчатлар, мавсумий ва кўп йиллик гул кўчатлари экилди. Дарахтлар оқланиб уларга шакл берилди. 
Маҳалла раиси ташаббуси билан ҳудуддаги ижтимоий ҳимояга муҳтож ва ногиронлиги бўлган фуқаролар хонадонлари ҳашар йўли билан тозаланиб, дарахт кўчатлари экиб берилди. 
Хайрия тадбири якунида маҳалла ҳудудида ош дамланиб ҳашарчиларга тарқатилди.