Shrift o'lchami Rang Rasm

ОЧИҚ МУЛОҚОТ

×

 2023-11-04 17:27:23    414

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Нисбатхонов бошчилигида шаҳардаги "Орол бўйи", "Машад","Тошлоқтепа","Чорчинор", ҳамда "Чароғон" маҳалла фуқаролар йиғинлари фуқаролари ҳамда бир гуруҳ фаоллар иштирокида Очиқ мулоқот ўтказилди. 
Унда маҳаллаларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати, ҳудудлардаги мавжуд муаммо ва камчиликлар муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида мазкур ҳудудларнинг инфратузилмасини янада яхшилаш, узоқ йиллардан буён аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, ижроси назоратга олинди.