Shrift o'lchami Rang Rasm

Абдукарим Жумабоев 75 ёшда!

×

 2023-10-26 16:31:57    279

PDF yuklash
Chop etish


Марғилонлик таниқли ижодкорнинг сара шеърлари нафақат водий, балки воҳа шеъриятсеварлари қалбидан чуқур жой олгани, унинг мухлислари қўшиқларга айланган шеърларини дилдан  хиргойи қилиб юришлари ҳам айни ҳақиқат.

Бугун Фарғона ижод аҳли яна бир ажойиб  учрашувда жам бўлди - Марғилон шаҳридаги мақом театрида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, устоз ижодкор Абдукарим Жумабоевнинг 75 йиллик юбилейи муносабати билан тантанали  тадбир бўлиб ўтди.

Фарғона вилоят ҳокимлиги, Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Маънавият ва маърифат маркази вилоят бўлимлари ҳамкорлигида ўтказилган тадбирда шоирнинг мухлислари, адабиёт ва санъат ихлосмандлари иштирок этди.

Тадбирни вилоят ҳокими ўринбосари  Ф. Қосимов табрик сўзи билан очиб, устоз шоирнинг сермаҳсул ижодини эътироф этиб, унга ижодий парвозлар тилади. Адабий кеча давомида  серқирра шоир А. Жумабоевга тантанали равишда эсдалик совғалари  ҳам топширилди.

Чинакамига  адабиёт байрамига айланган шукуҳли тадбирда  олим ва таниқли ижодкорларнинг самимий табриклари, А. Жумабоев шеърларига басталанган қўшиқлар ва назмий мушоирадан иборат дастур барчага хуш кайфият бахш этди.