Shrift o'lchami Rang Rasm

Тадбиркор аёл 20 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлади

×

 2023-10-25 17:15:26    232

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги «Ўрда таги» маҳалласида яшовчи Нигорахон Аминова қандолатчилик йўналишида ўз тадбиркорлигини бошлаб 20 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлади.
Қўли гул пазанда аёл Н.Аминова томонидан тайёрланган ширинликлар марғилонликларга «Нигорахон тортлари» номи билан яхши таниш.
Бундан 18 йил аввал қандолатчиликка қўл урган Нигора опа ҳозирги кунда нафақат Марғилон шаҳри, балки қўшни туман ва шаҳарлардан ҳам ширинликларни хуш кўрувчи буюртмачиларига эга.
Даставвал, ўз яшаш хонадонида иш бошлаган тадбиркор аёл, бугунги кунга келиб маҳалла ҳудудида катта қандолатчилик цехини очиб, 20 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлади.