Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сайёр қабул ҳамда Сайёр суд мажлиси ўтказилди
2023-10-25 17:10:52 10049
Тадбир аввалида жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг судьяси Ш.Каримов томонидан МИБ Марғилон шаҳар бўлими биносида янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 30, 31, 44, ҳамда 65-моддалари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сонли Фармонининг мазмун моҳияти, коррупцияга қарши курашиш ҳамда жамиятда аёл юристлар роли ҳақида ва суд тизимида ишга жойлаштириш имкониятлари тўғрисида тушунтиришлар бериб ўтилди.
Ш.Каримов ўз маърузасида “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунида коррупция тушунчаси, коррупцияга қарши курашишнинг асосий принциплари, бу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, бу бўйича фаолиятни амалга оширувчи давлат органлари, уларнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ваколатлари, унинг олдини олишга доир чора-тадбирлар ҳамда коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, жавобгарликнинг муқаррарлиги каби масалаларни қамраб олганлигини баён этди.Шунингдек, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинганлигини таъкидлаб, янги таҳрирдаги конституциянинг 30, 31, 44, 65-моддалари мазмун моҳияти ва аҳамияти юзасидан кенг тушунчалар берди.У ўз сўзи давомида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида”ги ПФ-158-сонли Фармонини ҳам ўқиб эшиттирди.
Бундан ташқари, жамиятда аёл юристлар роли ҳақида ва суд тизимида ишга жойлаштириш имкониятлари тўғрисида ҳам тушунчалар берди.
Тадбир сўнгида фуқароларни қизиқтирган саволларига судья Ш.Каримов томонидан батафсил жавоблар берилди.
Шундан сўнг, жиноят ишлари бўйича Марғилон шаҳар судининг сайёр суд мажлиси ҳам ўтказилди. Унда 40 дан ортиқ маъмурий ҳуқуқбузарликка оид ишлар кўрилиб, қонуний баҳо берилди.