Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА
2023-10-17 17:14:31 297
Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Ш.Нисбатхонов томонидан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Мазкур қабулда жами 31 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой таъмирлаш, моддий ёрдам, соғлиқни сақлаш, кредит, бола нафақаси, тикув машинаси олиш ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, 4 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 5 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.