Shrift o'lchami Rang Rasm

Сифатли ипак матолари Марғилондан хорижга экспорт қилинади

×

 2023-10-14 15:26:12    368

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳридаги пиллани қайта ишлаш ва ипак маҳсулотлари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Nurli tong silk” фабрикаси 2023 йилда қайта модернизациядан чиқарилди. Энди бу ерда йилига 300 тоннага яқин қуруқ пилла қайта ишланиб, 70 тоннага яқин ипак толаси ва ипак момиғи тайёрланади. Хитойдан 420 минг долларлик замонавий ип йигириш дастгоҳлари олиб келиниб, ўрнатиши натижасида тайёр ипакли маҳсулотлар – ипак матолар ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилди. Жорий йилнинг якунига қадар корхона томонидан қиймати 2,3 млн. доллардан зиёд маҳсулотларни хориж бозорига чиқариш режалаштирган.
Бугунги кунда корхонада умумий ҳисобда 150 нафарга яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқда. Уларнинг асосий қисмини аёллар ташкил этади.
Маълумот ўрнида қайд этиш лозимки, Фарғона вилояти бўйича жорий йилда 2 минг 400 тонна тирик пилла хомашёси етиштирилди. Бугунги кунда барча қайта ишлаш корхоналари томонидан хом ипак ва ипак момиғи ишлаб чиқарилмоқда. Вилоятимиздаги пиллани чуқур қайта ишлаш корхоналарини жаҳон бозорлари талабига мос соф ва аралаш ипак газламалар ишлаб чиқаришга босқичма босқич ўтказиш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда.