Shrift o'lchami Rang Rasm

Марғилонлик Зикриё Мухторовга барча қулайликларга эга бир хонали квартира калити топширилди

×

 2023-10-07 16:32:14    432

PDF yuklash
Chop etish


Президентимиз томонидан юртимизда “Инсон қадри учун” тамойили асосида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнида етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган ёшларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини рўёбга чиқариш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда. 
Марғилонлик Зикриё Мухторов ҳам ота-она ота-онасининг вафотидан сўнг бувиси Муҳаббатхон Мирзажонованинг васийлигига олинган эди.
Давлатимиз раҳбарининг чексиз эътибор ва ғамхўрликлари остида шаҳар ҳокимлиги ташаббуси билан бугун З.Мухторовга барча замонавий қулай шарт-шароитларга эга квартира калити топширилди. 
Ҳозирги кунда Фарғона давлат университетида имтиёзли равишда давлат гранти асосида 2-босқичда таълим олиб келаётган Зикриё Муҳторов кўрсатилаётган бугунги кўмак ва эътиборни ўзининг келажакдаги эришажак муваффақиятлари билан оқлашга астойдил ҳаракат қилишини таъкидлади.