Shrift o'lchami Rang Rasm

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2023-09-19 16:08:32    235

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Шукуруллохон Нисбатхонов томонидан Халқ қабулхонаси биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича навбатдаги фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда шаҳардаги 4 та сектор ҳамда корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллар иштирок этишди. Мазкур қабулда жами 47 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия,  бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, газ, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйҳатга олиниб, 7 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 11 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.