Shrift o'lchami Rang Rasm

“Ташаббусли бюджет”нинг иккинчи мавсумида Марғилон шаҳрида умумий қиймати 7 млрд. 058 млн. сўмлик 6 та лойиҳалар ғолиб бўлди

×

 2023-09-19 09:27:57    213

PDF yuklash
Chop etish


2023 йилнинг иккинчи мавсуми учун “Ташаббусли бюджет”да овоз бериш жараёнларида Марғилон шаҳри бўйича жаъми 110 та лойиҳа илгари сурилган эди. Уларнинг 98 таси тасдиқланган ҳамда ташаббуслар қўллаб-қувватлаб 106 минг 416 та овоз берилган.
Натижада Марғилон шаҳридан 6 та лойиҳа ғолиб бўлди. Ғолиб лойиҳаларнинг умумий қиймати 7 млрд. 058 млн. сўмни ташкил этади. 
Илгари сурилган ва ғолиб бўлган лойиҳаларга эътибор қаратадиган бўлсак, Соғлиқни сақлаш муассасаларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш учун – 1 та 1 млрд. 309,6 млн. сўмлик, қабристонларни тартибга келтириш учун 1 та 900 млн. сўмлик, умумий ўрта таълим мактабларини таъмирлаш ва моддий-техника базасини ривожлантириш тадбирлари учун  1 та 1 млрд. 320 млн. сўмлик, техникумларни таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш лойиҳасига – 1 та 1 млрд. 219,1 млн. сўмлик, касб-ҳунар мактабларини таъмирлаш ва моддий техника базасини ривожлантириш бўйича – 2 та 2 млрд. 310 млн. сўмлик  лойиҳалар ғолиблар сафидан ўрин олган.