Shrift o'lchami Rang Rasm

Япониянинг «РОТОБО» компанияси делегацияси аъзолари Марғилон шаҳрига ташрифи давомида 2023-2024 ўқув йилидан бошлаб Япония таълим тажрибаси синов тариқасида жорий этилган шаҳардаги 9-умумий ўрта таълим мактабида ҳам бўлдилар.

×

 2023-09-16 18:52:11    215

PDF yuklash
Chop etish


Вилоят ҳокими Х.Бозоров ҳамда вилоят ҳокимининг Япония таълим тажрибасини синов тариқасида татбиқ этиш бўйича япониялик маслаҳатчиси Гото Микаколар ташаббуси билан Фарғона вилоятидаги 18 та умумий ўрта таълим мактабларида, хусусан шаҳримиздаги 9-умумий ўрта таълим мактабининг бошланғич ва юқори синфларида ҳам япон таълим тажрибаси жорий этилди.
Япониялик делегация аъзолари ушбу мактабда Япония таълим тажрибаси асосида таълим ва тарбия уйғун ҳолда олиб борилаётгани, ўқувчиларга тозаликка риоя қилиш ва соғлом турмуш тарзини болаликдан ўргатиш ҳамда уларни ёшликдан касбий таълимга йўналтириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишдилар.
Ташриф давомида япониялик меҳмонлар мактабда Япония таълим тажрибасини йўлга қўйишда эришилган ютуқлар ҳамда ушбу тизимни янада мукаммал ташкил этиш бўйича амалга оширилиши лозим бўлган ишлар бўйича ўзларининг таклиф ҳамда мулоҳазаларини билдиришди.