Shrift o'lchami Rang Rasm

ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТИ ДОИМИЙ ЭЪТИБОРДА

×

 2023-09-12 16:55:36    205

PDF yuklash
Chop etish


Марғилон шаҳар ҳокими Шукуруллохон Нисбатхонов томонидан шаҳар Маданият маркази биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари бўйича кенгайтирилган тартибда фуқаролар қабули ўтказилди.
Қабулда шаҳардаги корхона ва ташкилотлар раҳбарлари ва масъуллар иштирок этишди. 
Мазкур қабулда жаъми 43 нафар фуқароларнинг мурожаатлари кўриб чиқилди.
Қабул давомида тадбиркорлик, уй-жой, моддий ёрдам, субсидия,  бандлик, соғлиқни сақлаш, бола нафақаси, газ, электр ва бошқа турли масалалар бўйича мурожаатлар рўйхатга олиниб, 11 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилди, 17 та мурожаат эгасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.
Қолган мурожаатларни ўз муддатларида ижросини таъминлаш бўйича тегишли ташкилот ва муассаса раҳбарларига топшириқлар берилди ва ижроси назоратга олинди.