Shrift o'lchami Rang Rasm

"Менинг йўлим" лойиҳаси доирасида Марғилон шаҳридаги "Узунҳовуз" маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги ички кўчалар асфальтлаштирилди

×

 2023-09-08 15:35:07    223

PDF yuklash
Chop etish


Жумладан, мазкур маҳалладаги таъмирталаб ҳолатга келиб қолган "Тошкент тор" ҳамда "Соҳибқирон" кўчалари тўлиқ асфальтлаштирилди. 
- Ёзда чанг-тўзон, қишда лой билан тўлган кўчаларимизда бугун амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига кўпнинг ҳаваси келади, - дейди маҳалла нуронийси Ҳамидулло Маъруфжонов. - Ички йўлларни асфальтлаш ечиб бўлмас масалалардан эди. Орзуларимиз ушалди. Обод бўлаётган кўчалар маҳалламиз аҳолиси қалбига ўзгача қувонч, шодлик олиб келди, одамларимизнинг кайфияти, руҳияти кўтарилди.